2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ХИТОЙ ҲАРБИЙ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА

12 – 15 май кунлари Хитой халқ миллий озодлик армияси вакиллари Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясида бўлиб, бу ердаги таълим жараёнлари билан танишди.

Хитой Миллий мудофаа академияси Сиёсий ишлар бўйича бош бошқармаси бошлиғи генерал-майор Суй Гуйжун бошчилигидаги ҳарбий делегациянинг Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясига ташрифи давомида ҳарбий соҳага оид бир қатор масалалар бўйича тажриба алмашилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов мамлакатларимиз ўртасида ҳарбий йўналишда ҳамкорликни янада ошириш, кадрлар тайёрлашда ўзаро тажриба алмашиш муҳим масалалардан бири эканлигини алоҳида таъкидлади.

Информеры