2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЖАНГОВАР ШАЙЛИК ТЕКШИРИЛДИ

Қуролли Кучлар Бош штаби томонидан Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларда бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлигини тўсатдан текшириш бўйича назорат-синов машғулотлари бўлиб ўтди.

«Тревога» сигналидан сўнг гарнизонда жойлашган ҳарбий қисм ва муассасалар юқори жанговар шайлик ҳолатига келтирилди.

Машғулотларнинг дастлабки босқичида гарнизон ҳудудидаги ҳарбий объектларни қўриқлаш ва ҳимоя қилиш режими кучайтирилиб, бўлинмаларнинг ҳарбий техникаларда «Термиз» полигонига чиқиб кетиши таъминланди.

Полигонга чиққан бўлинмалар мобиль бошқарув пунктларини ёйиб, ишга туширди. Текширув давомида ҳарбий хизматчиларнинг тактик тайёргарлиги, топография, махсус тайёргарлик, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш ва бошқа мутахассисликлар бўйича билимлари синовдан ўтказилди.

Бир неча кун давом этган машғулотлар мобайнида батальон тактик гуруҳларининг жанговар шайлиги, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалардан унумли фойдаланиш бўйича амалий кўникмалари синовдан ўтди.

Бу ҳақдаги тўлиқ жараёнлар билан газетанинг навбатдаги сонларида батафсил танишасиз.

Азиз НОРҚУЛОВ

Информеры