2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЮКСАК ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ЙЎЛИДА...

«Жанговар руҳни мустаҳкамлаш ҳамда жанговар ва касбий тайёргарликни ошириш – ҳар бир ҳарбий хизматчининг вазифасидир!» шиори остида бошланган 2019/2020 ўқув йилида белгиланган машғулотлар янгича шижоат билан давом этмоқда.

Шарқий ҳарбий округ дала-ўқув майдонларида кечаётган тактик ўқув машғулотлари давомида ҳарбий хизматчилар гуруҳ таркибида қуроллардан нишонларга ўқ отиш машқларини ана шундай шижоат ва аниқликда муваффақиятли бажаряпти.

– Ҳарбий хизматчилар мутахассисликлари бўйича билим ва кўникмаларини, маҳорат ва тажрибаларини яна бир бор синовдан ўтказиб, қўйилган жанговар топшириқни муваффақиятли бажардилар, – дейди машғулот раҳбари, гуруҳ командири капитан Жонибек Темиров. – Жанговар билимларни эгаллаган юрт ҳимоячилари мерганлик борасида етук малакага эга эканликларини намойиш қилиб, билдирилган ишончни оқламоқда.

Ўтказилаётган машғулотларда юрт посбонлари ўз мутахассисликлари бўйича қўйилган вазифаларни юқори даражада адо этиб, илғорлар сафидан жой олаётир.

–2019/2020 ўқув йили аввалида бўлинмалар ўртасида жанговар тайёргарлик машғулотларини ташкиллаштиришда инновацион ғояларни кенг жорий қилиш бўйича вазифалар белгилаб олинди, – дейди батальон командири майор Расулхон Аҳмедов. – Ўтказилаётган ўқув-амалий машғулотлар давомида ҳарбий хизматчиларнинг билим ва маҳорати ортиб, касбий кўникмалари мустаҳкамланяпти. Шунингдек, бўлинмаларнинг ҳамкорликдаги ҳаракати, гуруҳ командирларининг берилган вазифага асосан қабул қилаётган ностандарт қарорлари, ҳар бир ҳарбий хизматчининг зиммасига юклатилган вазифани қай даражада бажараётганлиги таҳлилий ва танқидий баҳолаб борилмоқда.

Ушбу машғулотлар асосида ҳарбий хизматчиларнинг мураккаб шароитларда тўғри қарор қабул қилиш, ҳар қандай вазиятда гуруҳ ва бўлинмани моҳирлик билан бошқариш, берилган вазифани ўз вақтида – муваффақиятли адо этиш бўйича тажрибалари ортиши, шубҳасиз!

Алибек ОМОНТУРДИЕВ

Информеры