2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

БОЙ ТАЖРИБА ВА ОРЗУ-ҲАВАС УЧРАШУВИ

Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги томонидан авлодлар учрашувлари ташкил этилди. Уларда Мудофаа вазирлиги фахрийлари, вазирлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари ва ёш авлод вакиллари иштирок этди.

– Фахрийлар билан учрашувимиз ажойиб ўтди, – дейди ўқувчи Учқун Умуров. – Уларнинг бой ҳаёт йўли ибрат олишга арзигулик. Кўпчилигимиз ҳавас қиладиган ҳарбий хизмат ҳақида ёши катта, узоқ йиллик тажрибага эга кишилардан эшитиш мароқли. Синфдошларим орасида ҳарбий учувчи бўлишга аҳд қилганлар ҳам бор.

Ҳаво транспорти музейида ўтказилган тадбир қизиқарли кечди. Захирадаги подполковник Ҳикмат Насриддинов Мирзо Улуғбек туманидаги 27-умумтаълим мактаби ўқувчилари учун музей бўйлаб саёҳат уюштирди. Айниқса, ҳарбий самолётларга бағишланган стендлар ва улар ҳақидаги суҳбатлар давомли бўлди.

Камолиддин ХУДОЙНАЗАРОВ

 

 

Информеры