2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЯНГИ УЙ ҚУВОНЧИ

Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўлинмаси ҳарбий хизматчилари учун кўп қаватли замонавий турар-жой биноси фойдаланишга топширилди.

Тантанали тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Р. Чориев, Миллий гвардия ҳарбий қисм командири подполковник У. Азимов ва бошқалар сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбарияти томонидан ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилаётган юксак эътибор ҳақида алоҳида тўхталишди. 

– Кўп йиллардан буён ўз уйимиз бўлишини орзу қилар эдик, – дейди шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Зафар Чоршанбиев. – Бугун уч хонали кенг, шинам уйга эга бўлдик. Хонадонда барча қулайлик яратилган. Ошхона ва бошқа қўшимча хоналар замонавий усулда жиҳозланган.

Ўн олти йилдан буён шартнома бўйича хизмат қилаётган оддий аскар Толибжон Раҳмонов турмуш ўртоғи Нодирахон билан икки қизни тарбиялаб, камолга етказмоқда. Улар ҳам бугун янги хонадон соҳибларидир.

– Ҳарбий хизматчининг рафиқаси бўлганимдан фахрланаман, – дейди Нодира Раҳмонова. – Болалар хонасининг кенг ва ёруғлигидан фарзандларимиз Дилором билан Дурдонанинг суюнганини айтмайсизми? Кўрсатилаётган бундай эътибор учун Юртбошимиздан беҳад миннатдормиз.

Капитан Д. ЧИНАЛИЕВ

 

Информеры