2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ИЛК БОР ЎТКАЗИЛГАН ОММАВИЙ ЮРИШ АКЦИЯСИ

кутилган натижани берди!

Мудофаа вазирлиги Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида «Соғ танда — соғлом ақл» шиори остида илк бор оммавий юриш уюштирди.

Саломатлик акциясида мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзолари фаол қатнашди. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёш авлодни жисмонан чиниқтириш ва спорт орқали аёллар саломатлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган тадбир Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги «ЭКО бозор» олдидан «Феруза» мавзеси бўйлаб ўтказилди.

– Бозорга кетаётгандим. Бекатда турсам, автобуслар келавермади. Кейин қарасам, йўл бошида Ватанимиз байроқлари ҳилпираб кўринди. Минглаб одамлар кенг трасса бўйлаб юриб келишяпти. Марафонмикан, десам, марафонга ўхшамайди. Ҳарбий оркестр садолари янгради. Билсак, бу оммавий юриш экан, – дейди ўқувчи Мафтуна Эрйигитова. – Кўп қаватли уйлар деразасидан ўнлаб хонадон эгалари юртдошларимизнинг бу юришини қизиқиб тасвирга олишди, олқишлаб туришди.

Юриш акцияси иштирокчиларига Қуролли Кучлар академияси ҳарбий оркестри ҳамроҳлик қилди. «Финиш» чизиғида оммавий тадбир иштирокчилари учун Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли жамоаси томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Мазкур оммавий юриш мобайнида барчага ўрнак бўлган ҳарбий хизматчилар оилалари ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Алибек АНВАРОВ

 

 

Информеры