2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

БОШ ШТАБ БОШЛИҚЛАРИ УЧРАШУВИ

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев Беларусь Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи – Беларусь мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Олег Белоконев бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда томонлар мудофаа соҳаси бўйича ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашишни мустаҳкамлаш борасида фикр алмашдилар. Тадбирда Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринич ҳамда мудофаа ишлари бўйича атташеси Андрей Романенко иштирок этди.

Мустақиллик майдонидаги «Мотамсаро она» монументи пойига гулчамбар қўйиш маросимидан кейин делегация Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида ҳам бўлиб, олий ҳарбий таълим муассасаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Информеры