2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҚАШҚАДАРЁ ВА ТОШКЕНТЛИК ТЕМУРБЕКЛАР

Қарши ва Чирчиқ шаҳарларида умумтаълим мактаби ўқувчи ёшлари ўртасида «Темурбеклар» ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.

200 дан ортиқ иштирокчи ҳаракатларини минглаб ёшлар олқиш­лар билан кузатди. «Моҳир мерган», «Тўсиқлардан ошиб югуриш», «Жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш», «Миналаштирилган ҳудудда ҳаракатланиш» ҳамда «Махфий пароллар билан ишлаш» каби жами 9 та шарт бўйича ўзаро беллашган жамоалар ўртасида Яккабоғ туманидаги 48-умумтаълим мактаби жамоаси Қашқадарё вилояти босқичи ғолиби, Чирчиқ шаҳридаги 26-умумтаълим мактаби жамоаси Тошкент вилояти ғолиби деб топилди.

Ғолиб ва совриндорлар кубок, медаль, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

Информеры