2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ТАРҒИБОТ ОГОҲЛИККА УНДАЙДИ

Чирчиқ гарнизонидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Мудофаа вазирлиги тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи подполковник Толиб Мирзаев, Мудофаа вазирлиги ҳарбий автомобиль назорати инспекцияси бошлиғи подполковник Баҳодир Аннаев ҳамда Чирчиқ ҳарбий прокуратураси вакиллари сўзга чиқиб, қўшинларда ҳуқуқбузарликка қарши кураш ва унинг профилактикаси таҳлили, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда эътибор қаратиш лозим бўлган масалаларга тўхталди.

Мавзуга оид видеолавҳалар барчани яна бир бор огоҳликка даъват этди, ҳушёрликни оширишга ундади. Иштирокчилар томонидан берилган қатор саволларга мутахассислар жавоб қайтарди.

– Ҳайдовчиларнинг билим ва малакаси юқори бўлиши, белгиланган қоидаларга риоя этиши бу – йўл-транспорт ҳодисаларининг камайиши демак. Аммо пиёдалар ҳам ҳаракат иштирокчилари саналади. Улар ҳам қоидаларга амал қилиши шарт. Бугунги тадбирларни ўтказишдан кўзлаган асосий мақсадимиз, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ҳушёрликка даъват этиб, уларни соҳада жорий этилаётган янгиликлардан хабардор этиш, – дейди подполковник Баҳодир Аннаев.

Бугун йўл-транспорт ҳодисалари сони дунёда ўсиб бораётгани, афсуски, ҳақиқат. Жаҳон бўйича йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳар 12 сонияда бир киши ҳалок бўлмоқда, кўплаб инсонлар тан жароҳат оляпти. Айниқса, йўл-транспорт ҳодисалари туфайли баъзан келажагимиз эгалари бўлган ёш болаларнинг жабр чекаётгани ғоят ачинарли.

Ёшин ҲАКИМОВ.

Адлия подполковниги  Шерзод ҲАЙИТОВ

Информеры