2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ — ФАРОВОН ҲАЁТ ОМИЛИ

Шарқий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмларнинг 1500 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчиси ва уларнинг оила аъзолари иштирокида «Соғлом турмуш тарзи – фаровон ҳаёт омили» шиори остида оммавий юриш марафони ташкил этилди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус юзасидан ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилган ушбу марафон ҳарбий хизматчилар оилалари ва фарзандлари учун айни муддао бўлди, дейиш мумкин.

Жамиятни ижтимоий соғломлаштириш тамойиллари асосида олиб борилаётган ислоҳотлар юртимизда ижтимоий соғлом муҳитни ҳамда баркамол инсонларни, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган. Бу эса халқ саломатлигини мустаҳкамлаш, турмуш тарзини янада юксалтириш орқали амалга оширилади. Зеро, халқ саломатлигини таъминлаш табиий атроф-муҳит ҳолати билан бир қаторда, ижтимоий муҳит билан чамбарчас боғлиқдир.

Марафон якунида фаол иштирок этган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига ташкилотчилар томонидан ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара асарлари туҳфа этилди.

Катта лейтенант Ўктам СОТИБОЛДИЕВ

 

Информеры