2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАН ВАРИАНТ

Таиланд армиясининг Қуруқликдаги қўшинларига қарашли «Оплот-Т» русумли асосий жанговар танк Украинада ишлаб чиқарилган «Оплот» танкининг буюртмачи талаблари асосида янада такомиллаштирилган экспорт варианти ҳисобланади. Хусусан, танкнинг асосий (база) вариантидан фарқли равишда, ўт очишни бошқариш ва алоқа тизимларига баъзи ўзгартишлар киритилган, шунингдек, танкчиларнинг тропик иқлим шароитларида қулай ишлашлари учун кондиционер ўрнатилган. Танк классик тузилиш (компоновка)га эга бўлиб, бошқарув бўлими олд томонда, жанговар бўлим ўрта қисмда ва мотор-трансмиссия бўлими орқа томонда жойлашган. Ўқлаш автомати, порох газлари эжектори ва термоқоплама билан таъминланган 125 мм.ли силлиқ стволли тўп (ствол узунлиги 48 клб) «Оплот-Т»нинг асосий қуроли ҳисобланади. Тўпнинг жанговар комплекти 46 та снаряддан иборат бўлиб, уларнинг 28 таси ўқлаш автоматига жойлаштирилган. Танк зирҳ тешувчи, кумулятив, осколка-фугасли снарядлар ва танкка қарши бошқарилувчи ракеталар билан ўт очишга қодир. Ёрдамчи қуроллар – тўп билан жуфтлаштирилган 7,62 мм.ли пулемёт ва башня томига ўрнатилган 12,7 мм.ли пулемёт. Қуввати 1 200 от кучига тенг бўлган 6ТД-2 типидаги дизель двигатели шоссе бўйлаб максимал ҳаракатланиш тезлигини соатига 70 км.гача (орқага тисланишда – 35 км.гача) етказиш имконини беради. Танк экипажи уч киши – командир, механик-ҳайдовчи ва наводкачи-оператордан иборат.

 

Информеры