2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

БИЛИМ ЮРТИДА ТИКУВ ЦЕХИ ВА…

Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ва Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ташаббуси билан билим юрти ҳудудида бўш ётган бинолар таъмирланиб, унда маиший хизмат уйи ва офицерлар ошхонаси фаолияти йўлга қўйилди. Хизмат кўрсатиш шохобчаларининг очилиш маросимида Чирчиқ ҳарбий прокуратураси масъул ходимлари, ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар фахрийлари иштирок этди.

«Kanzas-Elit-savdo» MCHJ томонидан фойдаланишга топширилган маиший хизмат уйида сартарошхона, тикув цехи, суратхона, косибхона, ҳарбий дўкон ва кир ювиш хизматлари мавжуд бўлиб, унда 13 нафар ишчи-хизматчи меҳнат қилмоқда. 14 нафар фуқарони иш билан таъминлаган офицерлар ошхонаси хизмат кўрсатиш сифатининг юқорилиги ва нархларининг арзонлиги билан ажралиб туради.

Адлия капитани Гулчеҳра ТУРСУНОВА,

Республика Ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси

 

Информеры