2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

«ТЕМУРИЙЛАР ИЗДОШИ» ОТАЛИҚҚА ОЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида Мудофаа вазирлиги ҳамда Жиззах вилоятидаги «Темурийлар издоши» нодавлат таълим муассасаси (НТМ) ўртасида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ва ҳарбий кадрлар тайёрлашнинг узлуксизлигини таъминлаш юзасидан ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.

Мазкур ҳужжатни имзолаш маросимида мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов ҳамда Жиззах вилояти «Темурийлар издоши» НТМ директори А. Сиддиқов, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Меморандумга кўра, Мудофаа вазирлиги мактаб ўқувчиларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича оталиққа олади.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

Информеры