2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

НАВБАТДАГИ БИТИРУВ

Қуролли Кучлар академиясида малака ошириш факультети офицерларининг навбатдаги битирув тантанаси бўлиб ўтди. Битирувчиларни академия бошлиғининг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари полковник И. Абдураҳмонов, ҳарбий санъат кафедраси бошлиғи полковник Муҳиддин Умаров қутладилар.

– Ўтган олти ой мобайнида замонавий ҳарбий санъат сирларини янада мукаммал ўрганишимиз учун биздан бор билим ва куч-ғайратларини аямаган устозлардан миннатдормиз, – деди подполковник Суҳроб Мажидов. – Ишонаманки, бугунги тантана иштирокчилари, сабабчилари бўлган ҳар бир офицер ўз хизмат жойларига кўтаринки руҳ, ташаббускор ғоялар билан борадилар ва эгаллаган билимларини амалиётга қўллайдилар.

– Бу ер мен учун ғоят қадрли даргоҳ, – дейди битирувчи майор Файзулла Абдуллаев. – Улуғ мақсад, орзуларга тўла курсантлик йилларим шу ерда ўтган. Унинг бугунги қиёфаси, мавқеи мамнун этади. Малака оширишни шу билан якунламоқчи эмасман. Катта мақсадларим бор. Булар учун ҳали яна кўпроқ ўқишим, изланишим, меҳнат қилишим зарур. Малака ошириш факультетида бирга таҳсил олган барча сафдошларимга муваффақият тилайман.

Тадбир ниҳоясида битирувчиларга кўкрак нишонлари ва сертификатлар тантанали тарзда топширилди.

Назокат НОДИРШОҲОВА

 

Информеры