2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ОРЗУ, МАҚСАДЛИ ЁШЛАР

Тошкент ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Унда 23 нафар ҳарбий хизматчининг фарзандига олий таълим ва олий ҳарбий таълим муассасаларига Президентимиз қарорига биноан квота асосида ўқишга кириш имтиёзини берадиган тавсияномалар топширилди.

– Ўтган йили мен ҳам худди шундай тавсияномани қўлга киритгандим, – дейди подполковник Каримжон Номоновнинг ўғли Муҳаммадсобир Баннобоев. – Айни пайтда Қуролли Кучлар академияси курсантиман. Давлатимиз раҳбари томонидан ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига берилган квота боис шундай шарафли имкониятга эга бўлдим. Бугун катта имтиҳонлар олдида турган ёшларга омад ёр бўлишини тилайман.

– Дадамнинг юрт ҳимоячиси эканлиги билан доим фахрланганман, – дейди капитан Бобомурод Абдуллаевнинг қизи Мунаввара Чориева. – Бугун ишончни оқлаш менинг навбатим. Ҳарбий қисм командири томонидан менга берилган тавсиянома орқали Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтига ўқишга кириб, юртимизнинг келажаги учун билимли ва салоҳиятли ёшларга таълим берадиган ўқитувчи бўлмоқчиман.

Наргиза АСАДОВА

 

Информеры