2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

САНЪАТ ШИНАВАНДАЛАРИ

Инсоният изланишлар, илмий тадқиқотлар олиб бориши, ихтиро ва кашфиётлар қилиши, беҳисоб мол-дунё орттириши мумкин. Аммо кўнгилларга таъсир кўрсатадиган адабиётга, маданиятга ошно бўлиш алоҳида мавзу. Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Термиз гарнизонида жойлашган майор Аҳрор Жаъфаров хизмат қилаётган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари орасидаги ана шундай санъат шинавандаларининг ижодидан баҳраманд бўлдик.

Президентимиз томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та ташаббуснинг биринчиси ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодларини юзага чиқаришга қаратилган. Қувонарлиси, ҳарбий қисмда ташкил қилинган бадиий ҳаваскорлик тўгараги аъзолари нафақат қобилиятларини ривожлантириш ҳаракатида, балки замон билан ҳамнафасликда инновациялар ўйлаб топишга интилмоқдалар.

– Бизнинг кўп вақтимиз дала-ўқув майдонларида ўтади. У ерда ҳам ҳарбий хизматчилар маданий ҳордиқ чиқаришлари керак. Аммо электр токини етказишнинг ҳар доим ҳам имкони йўқ. Шунинг учун овозкучайтиргичларни қуёш батарейкалари орқали қувватлаш устида иш олиб боряпмиз, – дейди шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Маъруф Жабборов.

Ҳусниябону ЖЎРАЕВА

 

Информеры