2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРГА ЯНГИ УЙЛАР

байрамга муносиб совға бўлди

Сурхондарёнинг Денов туманида ҳарбий хизматчиларга янги уйларнинг калитлари Рамазон ҳайити байрами арафасида тантанали равишда топширилди.

Ҳарбий оркестр ҳамда карнай-сурнайлар садоси остида уйларни топшириш маросимида Денов тумани ҳокими Бахтиёр Иботов, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги вакиллари ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Хайробод қўрғонида жойлашган ҳарбий шаҳарчада барпо этилган, 48 хонадонга мўлжалланган икки қаватли 3 та уйда ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун барча зарур қулайликлар яратилган.

Янги хонадонга эга бўлган ҳарбийлар юзидаги қувонч маросимга ҳақиқий байрам шукуҳини улашди. Замонавий уйлар калитини қўлга олар экан, ҳарбийларимиз давлатимиз раҳбариятининг ғамхўрлигини юракдан ҳис қилиб, Ватан ҳимояси йўлида бундан кейин ҳам садоқат билан хизмат қилишга ваъда беришди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Информеры