2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЗАМОНАВИЙ ЖАНГ ТАДРИЖИ

Чирчиқ дала-ўқув майдонида Мудофаа вазирлигининг махсус бўлинмалари ҳамда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари ҳамкорлигида шартли душманни тор-мор келтириш бўйича ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

Мазкур машғулотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши ҳамда Беларусь Республикаси Хавфсизлик кенгаши вакиллари кузатди.

Унда шартли душманни қуршаб олиш, десантлаштириш, зирҳли жанговар техникалар орқали ҳужумга ўтиш ҳамда эвакуация қилиш амалиётлари юксак савияда олиб борилди.

Мазкур ўқув машғулотининг тафсилотлари ҳақида «Ватанпарвар»нинг келгуси сонларида ўқишингиз мумкин.

А. АНВАРОВ

Информеры