2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ХАЛҚАРО ТУРНИР ҒОЛИБЛАРИ

Россия пойтахти Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ўртасида спортнинг қўл жанги тури бўйича халқаро турнир ташкиллаштирилди. Унда иштирок этган ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Мусобақада оддий аскар Фарҳод Акамуродов 90 кг вазн тоифасида барча рақибларини бирин-кетин мағлуб этиб, чемпионлик шоҳсупасини забт этди. Ушбу вазн тоифасида иштирок этган яна бир ҳамюртимиз Валижон Шакиров ҳам совриндорлар қаторидан жой олиб, учинчи ўринни қўлга киритди. Оддий аскарлар М. Насриддинов (65 кг) ва Э. Эшмуродов (85 кг) ўз вазн тоифаларида фахрли 2-ўринни эгаллаган бўлса, лейтенант Э. Хужаназаров (75 кг) ва оддий аскар М. Муҳаммаджонов 3-ўринни қўлга киритди.

Мусобақа якунига кўра, ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбийлари терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади. Ғолиб спортчиларимиз медаль, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Ўз мухбиримиз 

Информеры