2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЗИРҲЛАНГАН КАБИНАГА ЭГА

Сербиянинг «Югоимпорт» мудофаа корхонаси мутахассислари MGS-25 «Александр» деб номланган янги 155 мм.ли ўзиюрар гаубицанинг тажриба намунасини намойиш этдилар. Янги жанговар қуролнинг артиллерия қисми Россияда ишлаб чиқарилган КамАЗ-6560 русумли юк автомобилига (ғилдираклар формуласи 8 х 8) ўрнатилган айланма платформага жойлаштирилган. Мазкур гаубица учун махсус зирҳли кабина ишлаб чиқилган бўлиб, у уч кишидан иборат бўлган ҳисоб (расчёт)ни жойлаштириш учун мўлжалланган.  Шунингдек, гаубица зирҳли ҳимояга эга бўлган янги гидромеханик ўқлаш тизими билан таъминланган. Машинага қуввати 400 от кучига тенг бўлган дизель двигатели ўрнатилган бўлиб, у шоссе бўйлаб максимал ҳаракатланиш тезлигини соатига 90 км.гача етказиш имконини беради. Ёнилғи бўйича юриш захираси 500 км.ни ташкил этади. Гаубицанинг поход ҳолатидаги узунлиги 11,4 метр, эни 2,6 метр, баландлиги 3,85 метр. Машина эни 1,6 метр ва чуқурлиги 1,2 метргача бўлган чуқурлик ва сув тўсиқларини енгиб ўтишга қодир. Тўпни нишонга тўғрилаш азимут бўйича 30°, жой бурчаги бўйича эса -5 дан +65°гачани ташкил этади. Барабан типидаги гидромеханик ўқлаш тизимининг сиғими отиш учун тайёр бўлган 12 та снарядни (тўпнинг ҳар икки томонида 6 тадан) ташкил этади. Ўзиюрар гаубицанинг максимал отиш масофаси 41,4 км. Корхона мутахассислари маълумотига кўра, гаубицани поход ҳолатидан жанговар ҳолатга (ва аксинча) ўтказиш вақти 1 дақиқадан ошмайди.

Информеры