2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

Енгил ва ҳаракатчан машина

Исроилнинг «Плазан» компанияси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган ва «Ягу» (Yagu) деб номланган енгил зирҳли автомобиль разведка ишларини олиб бориш ва патруллик вазифаларини бажариш учун мўлжалланган. Автомобилга 5,56  ёки 7,62 мм.ли пулемётга эга бўлган масофадан бошқарилувчи қурол модули ўрнатилган. Машинанинг орқа қисмида разведкачи кичик учувчисиз учиш аппаратини учириш учун махсус майдонча мавжуд бўлиб, бу аппарат ҳавода 27 дақиқа мобайнида парвоз қилишга қодир, бунда унинг максимал учиш тезлиги соатига 60 километрни ташкил этади. Уч кишидан иборат бўлган машина экипажи ўқотар қуроллар ўқи ва пиёдаларга қарши гранаталар парчаларидан ҳимоя қилувчи зирҳли капсулага жойлашади. Нисбатан кичик ўлчамларга эга бўлганлиги сабабли (эни атиги 162 см), мазкур автомобиль шаҳар шароитларида тор кўчалар, тротуарлар ва зиналар бўйлаб осон ҳаракатланишга қодир. Ҳаракатчан ва ихчам «Ягу»дан, шунингдек, қояли ва тошли ҳудудлар, қумтепалар ва ўрмон зоналарида ҳам фойдаланиш мумкинлиги янги жанговар машинанинг имкониятларини янада оширади. 

Информеры