2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ТАЯНЧ УЧИРИШ ҚУРИЛМАСИ

Тошкент ҳарбий округининг «Чирчиқ» полигонида «Ҳеч бир ижобий ғоя эътибордан четда қолмайди» шиори остида бўлиб ўтган фестивалда Қуролли Кучлар Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказининг Ҳаво ҳужумидан мудофаа цикли катта ўқитувчиси майор А. Эрметов ўзининг таянч учириш қурилмаси (ТУҚ) билан иштирок этди.

Ушбу қурилмани қўллаш орқали зенит ракета бўлинмаларининг ҳаво нишонларини йўқ қилиш самарадорлигини бир неча баробарга ошириш имкониятига эришилади. Маълумки, битта ҳаво нишонига 2 та ракета отиш уни йўқ қилиш эҳтимолини оширади. Бунинг учун эса 2 та зенитчи отувчи талаб этилади. Таянч учириш қурилмаси ёрдамида эса ушбу вазифани битта ҳарбий хизматчи бажариши мумкин. Қўшинлар ҳаракатланиши чоғида ушбу қурилманинг автомобилга ўрнатилиши имконияти борлиги самарадорлигини яна бир баробарга оширади.

ТУҚда ракеталар сони – 2 та;

учириш турлари – бараварига, битталаб;

учириш режимлари – автоматик ёки қўл ёрдамида;

учириш сектори – азимут бўйича – 360 градус, жой бурчаги бўйича – 15 дан + 60 градусгача;

жанговар ҳолатда габаритлари – 2180х1564х1304 мм;

жанговар позицияда жанговар ҳолатга ёйилиши – 3 дақиқа;

ракеталарсиз ТУҚнинг оғирлиги – 128 кг;

ракеталарни қайта жойлаштириш вақти – 2 дақиқа;

ҳисоб – 1 киши.

Хулоса қилиб айтиш жоизки, қурилмани зенит қурилмасига ўрнатиш натижасида нишон канали сонини биттага оширишга эришилади. Қурилмани яратишга кетадиган сарф-харажат эса жуда оз миқдорда. Яъни уни махсус заводларда эмас, балки ҳарбий қисмда хам ясаб, ўрнатиш мумкин.

Шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар

Хайрулло ЎЛМАСОВ, Қуролли Кучлар Кичик

мутахассисларни тайёрлаш маркази пресс-атташеси

Информеры