2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

5 ТАШАББУС 5 ИМКОНИЯТ

Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги давлатимиз раҳбари томонидан ўртага ташланган 5 муҳим ташаббус ижроси юзасидан Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида бир қатор амалий ишларни олиб бормоқда.

Ёшларни мусиқа ва санъатга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида ҳарбий қисм ва муассасаларда 10 дан зиёд тўгарак фаолияти йўлга қўйилди. Бу тўгаракларга аскарлар билан бир қаторда ҳарбий хизматчиларнинг 150 нафардан ортиқ фарзанди қамраб олинди.

 

 

 

30 тадан ортиқ спорт тўгарагида 275 нафардан кўпроқ ёшлар бир неча спорт турлари бўйича машғулотларда иштирок этишни бошладилар.

 

 

 

 

Ёшларнинг компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишларини таъминлаш, компьютер саводхонлигини оширишга йўналтирилган тўгаракларга ўнлаб ёшлар қизиқиш билдирмоқда.

 

 

Ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида мавжуд кутубхоналар фонди бойитилди, 16 тадан ортиқ тўгаракда 240 нафардан ортиқ ёшлар мунтазам иштирок этиб келмоқдалар.

 

 

 

Ҳарбий хизматчилар оила аъзолари, уларнинг турмуш ўртоқлари бандлигини таъминлаш бўйича Қўқон шаҳридаги ҳарбий шаҳарчада 30 нафардан ортиқ, Фарғона гарнизонида 50 нафардан ортиқ, Наманган ва Ғурумсарой гарнизонларида 40 нафардан ортиқ, Андижон гарнизонида эса 50 нафардан ортиқ фуқаро иш жойига эга бўлдилар.

 

 

Капитан Раҳматилла РИЗАЕВ,

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати бошлиғи

Информеры