2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ОҚ ЙЎЛ СИЗГА, ОФИЦЕРЛАР!

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти битирувчиларига диплом ва кўкрак нишонлари топширилди.

Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, таниқли давлат ва жамоат арбоблари, битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этди.

– Отаси каби ҳарбий бўлишга қарор қилган ўғлим Зиёвутдин ёш, кучга тўлган офицерлар қаторида турганлиги мен учун катта бир бахт. Яқиндагина компьютер технологиялари лицейида ўқиб юрганида «офицер бўламан», деб жуда хурсанд қилган эди. У институтга ўқишга киришга қизғин тайёргарлик кўрди, спорт билан мунтазам шуғулланди. Натижада орзуси амалга ошди, – дейди Муҳаррам Расулова.

Тадбирда сўзга чиққан институт бошлиғи полковник М. Рустамбаев сафда қад ростлаб турган офицер кадрлар келгусида қандай лавозимларда хизмат қилишмасин, юксак масъулият, ҳалоллик ва камтарлик фазилатларини намоён этишларини, она Ватани, халқи ҳамда Президентига бир умр содиқ қолишларини таъкидлади.

Битирув маросими ўзига хос тадбирларга бой бўлди. Ёш лейтенантлар биринчи босқич курсантларига тавсия ва маслаҳатларини билдириб, уларга тантанали тарзда «Мурожаатнома» топширдилар.

– Бугунги маросим бир умр ёдимизда сақланиб қолади. Келгусида Ватанимга хизмат қилиш йўлида бор куч-ғайратим ҳамда билимларимни сафарбар этишга, Президентимиз ва халқимизга сидқидилдан садоқат билан хизмат қилишга ваъда берамиз, – дейди битирувчи лейтенант Исмоил Очилов.

Нафосат ЗАФАРОВА, 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси матбуот хизмати етакчи мутахассиси

Информеры