2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ИЛК МАРОТАБА: РУҲИЯТ ПОЛИГОНИДАГИ ЖАНГЛАР

Тошкент ҳарбий округига қарашли «Ангрен» умумқўшин тоғ полигонида Мудофаа вазирлиги тарбиявий ва мафкуравий ишлар органлари ҳарбий хизматчилари иштирокида ахлоқий-руҳий таъминот бўйича тадқиқот – синов йиғин машғулотлари ўтказилди.

Бундан кўзланган мақсад – қўшинлар махсус ҳаракатлари давомида ахлоқий-руҳий таъминотни ташкиллаштириш, жанговар тайёргарлик давомида ҳарбий хизматчиларнинг руҳиятида бўладиган ўзгаришларни тадқиқ қилиш, машғулотларни реал жанговар вазиятга яқинлаштиришдан иборат.

Машғулот икки босқичли бўлиб, биринчи босқичда тарбиявий ва мафкуравий ишлар органлари ҳарбий хизматчилари турли ўқув нуқталарида ахлоқий-руҳий таъминотни ташкиллаштиришга оид назарий билимларини янада кенгайтиришни мақсад қилган бўлса, иккинчи босқичда йиғин иштирокчилари турли руҳий-жисмоний тўсиқлардан моҳирона ўтиб, душманга зарба бериш амалиётларини бажаришди.

Бир сўз билан айтганда, ҳарбий хизматчиларнинг мураккаб тўсиқлардан ўтиш жараёнида ўзига, сафдошларига, ҳимоя воситаларига, қуролига бўлган ишончи ортди.

Ҳарбий хизматчиларнинг машғулотлардан аввалги ва кейинги руҳий-тиббий ҳолати таҳлил қилинар экан, улардаги руҳий зўриқиш ёки жанговарлик кайфияти ўрганиб борилди.

Машғулотлар якунида батальон шахсий таркиби учун уюштирилган концерт дастури барчага жўшқинлик бағишлади.

Тошкент ҳарбий округи матбуот хизмати

 

Информеры