2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

СУРУРЛИ ОНЛАР ГАШТИ

Дунёнинг энг сурурли онларидан бири – қатъий мақсад қўйиб, унга эришган лаҳзалардир. Бундай паллада бир неча йиллик чарчоқлар унут бўлади, инсон янада куч-қувватга тўлади. Интилишлар қўрғонининг янги марраларини забт этишга киришади.

Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юртини тамомлаган битирувчилар ҳам бир неча йиллик меҳнатлари маҳсулини кўриб, ўзларини бундан-да улкан вазифаларни бажаришга чоғлаб турарди. Олий ҳарбий таълим муассасасида навбатдаги битирув муносабати билан ўтган тантанали тадбирда Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Қуролли Кучлар фахрийлари ҳамда битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этди.

Йиғилганлар гувоҳлигида битирувчиларга «лейтенант» ҳарбий унвони, диплом ва кўкрак нишонлари топширилди. Сўзга чиққанлар битирувчиларни қутлаб, келгуси хизмат фаолиятларида муваффақият тилашди.

Олмос ИСРОИЛОВ

 

Информеры