2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ТАРИХ БИЛИМДОНЛАРИ БЕЛЛАШУВИ

Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида Амир Темур ва Ўзбекистон тарихи билимдонлари викторинаси ўтказилди.

Иштирокчиларнинг билимини бойитиш, қиёсий фикрлаш тарзини ошириш мақсадида ташкил қилинган тадбирда аскарлар жуда катта қизиқиш билан иштирок этдилар. Ҳатто мавзу юзасидан саҳна кўринишлари тайёрлаб, томошабинларнинг кўз ўнгида тарихий воқеаларни жонлантириб кўрсатишди.

Буюк саркарданинг кураги ерга тегмагани, эл-юртни севгани ва бу йўлда қилган хизматлари эътироф этилди. Айниқса, тарихий асарлар бўйича муҳокама қизғин баҳсларга сабаб бўлди. Биргина воқеликдан иштирокчилар турли-туман хулосалар чиқаришганди. Келгусида бу каби маънавий-маърифий тадбирларга тарихчи олимлар ва зиёлиларни ҳам жалб этишга келишиб олинди.

Умида ЮСУПОВА, кутубхоначи

 

Информеры