2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА

Хитой ҳарбий ҳаво кучларига қарашли KJ-200 русумли радиолокацион аниқлаш ва бошқарув самолёти маҳаллий мутахассислар томонидан Y-8 типидаги ҳарбий-транспорт самолёти асосида ишлаб чиқилган.

Унга жойлаштирилган борт радиоэлектрон ускуналари таркибига фаол фазалаштирилган антенна панжарасига эга бўлган JY-06 типидаги уч координатали радиолокация станцияси, радио ва радиотехник разведка тизими, «Бэйдоу» русумли миллий космик радионавигация тизими қабул қилгичи (приёмниги), шунингдек, «ўзиники-ўзга»ни аниқлаш тизимининг радиолокацион сўровчиси киради. Радиолокация станцияси фюзеляж марказининг устки қисмида, узунлиги деярли 9,8 метр бўлган пеналсимон радиошаффоф обтекателда жойлашган. Ҳаво нишонларини аниқлашнинг максимал масофаси 400 км, бир вақтнинг ўзида кузатиб бориладиган нишонлар сони 100 та, кўриниш зонаси азимут бўйича ±150°, жой бурчаги бўйича – 7-10°, иш частоталари диапазони – 3-3,4 ГГц. Самолёт экипажи тўққиз киши, шу жумладан 6 нафар оператив гуруҳ аъзоларидан иборат.

KJ-200нинг техник-тактик тавсифлари қуйидагича: узунлиги 34 метр, қанот кўлами 38 метр, максимал кўтарилиш оғирлиги 62 тонна (юксиз – 34 тонна), максимал учиш тезлиги соатига 650 км, патруллик вақтидаги тезлиги соатига 480 км, амалий кўтарилиш баландлиги 10400 метр, қўшимча ёқилғисиз 10 соат  мобайнида патруллик вазифаларини бажариши мумкин. Самолётнинг кучланиш қурилмаси таркибига олти парракли винтга эга бўлган WJ-6C типидаги 4 та турбовинтли двигатель киради.

Информеры