2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҲАРБИЙ ОРКЕСТРЛАР ФЕСТИВАЛИ

Инсоннинг руҳи мусиқадан озиқланар экан. Тинглаган тароналари фитратига сингиб, беихтиёр ҳаракатга келтиради. Улуғ ишларга ундайди. Ҳарбий куй-қўшиқлар эса ҳар қандай кишининг ватанпарварлик туйғусини жўш урдиради. сиз ҳам «Мусиқа – жанговар сафда» фестивалида қатнашганингизда бунга ўзингиз ҳам гувоҳ бўлардингиз.

Пойтахтимиздаги Халқлар дўстлиги санъат саройининг марказий майдонида Ёшлар куни муносабати билан Мудофаа вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган фестивалда Мудофаа вазирлиги марказий ҳарбий оркестри, Қуролли Кучлар академияси, Чирчиқ, Фарғона, Наманган, Самарқанд гарнизонлари ҳарбий оркестрлари, Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳамда Ички ишлар вазирлигининг алоҳида намунали ва қоровул қўшинлари ҳарбий оркестри жамоалари қатнашди.

10 та жамоа таркибида 200 нафардан ортиқ ҳарбий созанда иштирок этган фестивалда ҳарбий куй-қўшиқлар ҳамда ўзбек ва жаҳон классик мусиқалари ҳам ижро этилди. Санъат саройининг марказий майдони томошабинлар билан гавжум бўлди. Фестиваль йиғилганларни қалбан бирлаштирди. Уларнинг юраклари Ватан дея садо берди. Унутилмас наволар бахш этган қувват ҳали узоқ муддат ўз таъсир кучини йўқотмаслиги шубҳасиз.

 

А. НОРҚУЛОВ

Информеры