2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

НУКУСДАГИ ОШХОНАГА 6 МИЛЛИАРД СЎМ САРФЛАНДИ

Нукус гарнизонидаги сафарбарлик чақируви резерви батальонида таъмирдан чиқарилган янги ошхона мажмуаси фойдаланишга топширилди. Тадбирда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Дилшод Чориев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қўмита раиси Соғиндиқ Турманов, шунингдек, давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари иштирок этди.

Мудофаа вазирлигининг буюртмасига асосан «Айдар Чимбай» қурилиш фирмаси томонидан реконструкция қилинган кенг ва шинам залга эга,  замонавий жиҳоз ва ускуналар билан таъминланган 500 дан зиёд ўринга мўлжалланган ошхонанинг таъмири учун жами 6 миллиард сўм пул сарфланди.

Ошхонада аутсорсинг тизими асосида «Табассум Нукус» МЧЖ томонидан юқори сифатли хизмат йўлга қўйилган. Мажмуада озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, уларга ишлов бериш, таом, пишириқлар тайёрлаш учун шароитлар муҳайё этилган. Қолаверса, ошхонага сувни фильтрлаш агрегати ҳам ўрнатилди. Ҳарбий хизматчилар учун бериладиган таомномадан асосан миллий овқатлар жой олди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

 

Информеры