2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

РАЗВЕДКАЧИ АППАРАТ

MQ-4C «Тритон» русумли стратегик разведкачи учувчисиз учиш аппарати «Норт­роп-Грумман» корпорацияси мутахассислари томонидан BAMS (Broad Area Maritime Surveillance) лойиҳаси доирасида RQ-4 «Глобал Хок» аппарати асосида ишлаб чиқилган.

Аппаратнинг илк синов парвози 2014 йилнинг октябрь ойида амалга оширилган. Янги жанговар восита соҳилга яқин денгиз ҳудудларида тасвирий, шунингдек, радио ва радиотехник разведка вазифаларини бажариш учун мўлжалланган. Бортга жойлаштирилган радиоэлектрон ускуналар таркибига фаол фазалаштирилган антеннага эга бўлган AN/ZPY-3 типидаги радиолокация станцияси ва MTS-B типидаги кўп спектралли оптоэлектрон станция киради. MQ-4C «Тритон»нинг асосий тактик-техник тавсифлари қуйидагича: узунлиги 14,5 метр, баландлиги 4,6 метр, қанот кўлами 39,9 метр, максимал кўтарилиш оғирлиги 14 628 кг, ички бўлмаларга жойлаштирилиши мумкин бўлган фойдали юкланма оғирлиги 1 452 кг, ташқи илгичларда – 1 089 кг, амалий кўтарилиш баландлиги 17 220 метр, максимал учиш тезлиги соатига 533 км, парвознинг максимал давомийлиги 28 соат. Аппаратнинг кучланиш қурилмаси «Роллс-Ройс» фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган АЕ3007Н типидаги икки контурли турбореактив двигателдан иборат.

Информеры