2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЖАНГОВАР МАШИНА

Жанубий Кореянинг «Ханва дефенс сис­темз» ва Малайзиянинг AVP компаниялари мутахассислари ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва «Тигон» деб номланган янги сузувчи ғилдиракли зирҳли жанговар машинанинг (ғилдираклар формуласи 6 х 6)­ тажриба нусхасини намойиш этдилар.

Бу машина турли жой ва иқлим шароитларида синовдан ўтказиш учун Малайзия армиясининг Қуруқликдаги қўшинларига етказиб берилган. «Тигон»га 7, 62 мм.ли ёки 12,7 мм.ли пулемёт ёхуд 30 мм.ли автоматик тўпга эга бўлган учта типдаги масофадан бошқарилувчи қурол модули ўрнатилиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, жанговар машинага 90 мм.ли тўп ўрнатилган башняни жойлаштириш имконияти ҳам мавжуд. «Тигон»нинг жанговар оғирлиги унга ўрнатиладиган қуролга боғлиқ ҳолда 21 тоннадан 22 тоннагача бўлиши мумкин. Машинанинг тўлиқ пайвандланган корпуси пўлат зирҳдан тайёрланган, баллистик ва миналарга қарши ҳимояни янада яхшилаш учун эса илма зирҳдан фойдаланиш мумкин. Экипаж икки кишидан иборат, зирҳли транспортёр (БТР) вариантида машинанинг десант бўлмасида саккиз нафар пиёда аскар жойлашиши учун шароит яратилган. «Тигон» таркибига қуввати 525 от кучига тенг бўлган «Катерпиллер» С9.3 русумли дизель двигатели ва олти поғонали автоматик узатмалар қутиси кирувчи кучланиш қурилмаси билан жиҳозланган. Янги жанговар машинанинг шоссе бўйлаб максимал юриш тезлиги соатига 100 км, сузиш вақтида эса соатига 8,5 км.ни ташкил этади. 

 

Информеры