2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

АРМИЯ ЎЙИНЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК

Қозоғистон мудофаа вазири 40-ҳарбий базада бўлиб, халқаро армия ўйинларига тайёргарликни кўздан кечирди. Шунингдек, қуроллар ва ҳарбий техниканинг ҳолатини ҳам текширувдан ўтказди. 

Мудофаа вазирига танк экипажлари, учувчисиз учиш аппаратлари, алоқачилар ва артиллериячиларнинг машқ жараёнлари намойиш этилди.

Маълумотларга кўра, мамлакатда халқаро армия ўйинларининг 3 та мусобақаси ўтказилиши режалаштирилган.

 

Информеры