2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

БИТИРУВ ТАНТАНАЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида ҳарбий хавфсизлик ва давлат мудофааси факультети тингловчилари ҳамда малака ошириш факультетининг академик курсларини тамомлаган офицерларнинг тантанали битирув маросими бўлиб ўтди.

Унда мудофаа вазири генерал-майор Б. Қурбонов, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбий хизматчилар, битирувчиларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Битирувчи офицерларга диплом, кўкрак нишони ҳамда сертификатлар топширилди. Маросимда сўзга чиққанлар мазкур таълим муассасасининг қўшинларимиз учун юқори бўғин қўмондонлик офицерларини тайёрлаш, мудофаа қурилиши соҳасида ҳамда илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни амалга оширишда ғоят муҳим ўрин эгаллаб келаётганини эътироф этдилар.

Энг янги усул ва технологиялар жорий этилган, ўқув аудиториялари замонавий тренажёрлар, ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналари ҳамда компьютер техникаси билан жиҳозланган шароитда, шунингдек, бугунги шиддатли замон ҳарбий ҳаракатлари хусусиятларини, ҳарбий санъат ривожи тенденцияларини ўзида акс эттирган дала-ўқув машқларида таълим олган офицерлар Қуролли Кучларимиз мудофаа қудрати ҳамда жанговар шайлигини янада ошириш учун муносиб ҳисса қўшишларига катта ишонч билдирилди.

Тантанали маросим Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамблининг концерт дастури билан якунланди.

Олим БЕРДИЕВ

Информеры