2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ЙЎЛИДА

Вьетнам Социалистик Республикаси Марказий ҳарбий прокурори генерал-лейтенант Нгуен Ван Хань бошчилигидаги делегация 2019 йил 22-27 июль кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистон Республикасида бўлди.

Делегация аъзолари 2019 йил 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида бўлишиб, икки томонлама учрашув ўтказди. Учрашув давомида томонлар идоралараро ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболи, тажриба алмашинуви, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан суд-ҳуқуқ тизими, жиноят қонунчилиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини такомиллаштириш борасидаги ишларни муҳокама қилишди ҳамда икки давлатда адолатни таъминлаш ва фаровонликни мустаҳкамлашга қаратилган масалалар борасида ўзаро фикр алмашиб, ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Вьетнам Социалистик Республикаси ҳарбий прокурори генерал-лейтенант Нгуен Ван Хань бошчилигидаги делегация Бош прокуратура академияси, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академияси, Республика Ҳарбий прокуратураси, Бухоро вилояти прокуратураси, Бухоро ҳарбий прокуратураси, Марказий ҳарбий округ штабига ташриф уюштириб, Қуролли Кучлар салоҳияти, ҳарбий прокуратуранинг иш фаолияти, асосий вазифалари, йўналишлари, Қуролли Кучларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари билан яқиндан танишишди.

Шунингдек, делегация аъзолари Тошкент, Бухоро, Самарқанд шаҳарларида жойлашган тарихий-меъморий обидалар ҳамда диққатга сазовор жойлар билан танишишди.

Ташриф якунида делегация аъзолари Ўзбекистон тарихи, маданияти, архитектураси, ўзбек халқининг меҳмондўстлиги, урф-одатлари, миллий либослари эътиборини тортгани ва катта таассурот уйғотганини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг

ёрдамчиси адлия майори Шоҳрух МУҲАМЕДЖОНОВ.

Информеры