2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

МАХСУС ДАСТУР ДОИРАСИДА

«Буффало» номли муҳандислик разведкаси машинаси «Форс протэкшн» компанияси мутахассислари томонидан MRAP (Mine Resistant Ambush Protected) дастури доирасида ишлаб чиқилган.

Мазкур жанговар восита муҳандислик разведкаси ишларини олиб бориш ҳамда ҳаракатланиш йўналишига жойлаштирилган миналар ва қўлбола портловчи мосламаларни зарарсизлантириш учун мўлжалланган. 4,9 метргача бўлган радиусдаги шубҳали предметларни текшириш учун кабина ичидаги оператор томонидан масофадан бошқарилувчи  гидравлик манипулятордан фойдаланилади.

«Буффало»нинг жанговар оғирлиги зирҳли ҳимоя даражасига боғлиқ равишда 20,5 тоннадан 28,1 тоннагача бўлиши мумкин. Машинага умумий қуввати 450 от кучига тенг бўлган дизель двигатели ўрнатилган бўлиб, у шоссе бўйлаб максимал ҳаракатланиш тезлигини соатига 110 км.гача етказиш имконини беради. «Буффало»нинг узунлиги 8,2 метр, эни 2,5 метр, кабина томигача бўлган баландлиги 3 метрни ташкил этади. Машина радио орқали бошқарилувчи портловчи мосламаларни радиоэлектрон бостириш аппаратураси комплекти билан жиҳозланиши, ўзини ўзи  ҳимоя қилиши учун эса унинг томига 7,62 ёки 12,7 мм.ли пулемёт ўрнатилиши мумкин.

Информеры