2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЖАНГОВАР ШАЙЛИК ТЕКШИРИЛМОҚДА

Режага асосан Шарқий ҳарбий округдаги ҳарбий қисмлардан бирида Қуролли Кучлар Бош штаби томонидан жанговар шайлик текшируви бошланди. Мудофаа вазирлиги масъул офицерларидан таркиб топган комиссия кенг кўламли ўқув машғулотлари мобайнида иштирокчиларнинг жанговар шайлиги, ҳарбий билим ва тажрибаларини ҳар томонлама синовдан ўтказди. Комиссия иш режасига кўра, Ватан ҳимоячиларининг жанговар тайёргарлиги ҳақиқий ҳолатини баҳолаш «Тревога» сигнали билан бошланди.

Сигналга мувофиқ, шахсий таркиб юқори жанговар шайлик ҳолатига келтирилди. Саф кўриги давомида ҳарбий хизматчиларнинг либоси, ҳужжатлари, сафар халтаси, қурол-аслаҳа ва керакли анжомлари бирма-бир кўздан кечирилди.

Машғулотларнинг кейинги босқичларида ҳар бир жараён реал вазиятларга яқин тарзда олиб борилади. Узоқ йиллик тажрибага эга, етук малакали офицерлар иштирокчиларнинг хатти-ҳаракатларини кузатиб, баҳолаб, тегишли маслаҳат ва йўл-йўриқлар бериб борадилар.

Азиз НОРҚУЛОВ

Информеры