2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЎҒИРЛАНГАН ПУЛЛАР – ҲАРБИЙ ДАСТУРГА

Шимолий Корея оммавий қирғин қуролларини яратиш бўйича дастурларни молиялаштириш учун банклар ва криптовалюталар биржаларига киберҳужумлар содир этиш орқали 2 млрд долларга яқин пул ўғирлаган. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгаши мустақил экспертлари докладига иқтибос келтирган ҳолда Reuters хабар берди.

Ҳужжатда таъкидланишича, бундай ҳужумлар сони 35 тадан кам бўлмаган. Улардан камида 17 давлат зиён кўрган. Агентлик маълумотларига кўра, тўпланган пуллар оммавий қирғин қуроллари дастурларини қўллаб-қувватлаш учун сарфланган.

Информеры