2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

САМОЛЁТ ҲАЛОКАТГА УЧРАДИ

Аsia-Plusнинг хабар беришича, Тожикистонда Ан-2 самолёти қўниш чоғи қаттиқ тушган ва бўлакларга бўлиниб кетган.

Ҳодиса 4 август, якшанба куни Фахробод довонидаги аэроклубда содир бўлган. Бунинг оқибатида икки учувчи – 62 яшар Илҳом Раҳматов ва 20 ёшли Бахтиёр Давлатов касалхонага етказилган.

Шифокорлар кекса учувчининг ҳаётини сақлаб қололмаган.

Фожиа 8 киши парашютда сакраб бўлгач, Ан-2 қўнишни амалга ошираётган пайтда рўй берган.

Информеры