2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

МУРАККАБ ОБ-ҲАВО ШАРОИТЛАРИДА

Буюк Британиянинг «Кинетик» компанияси мутахассислари томонидан яратилган «Талон Свордс» русумли масофадан бошқарилувчи машина портловчи мосламалар, портлаш хавфи бўлган ўқ-дориларни зарарсизлантириш, разведка (кимёвий, биологик ва радиацион) ва алоқа вазифаларини бажариш учун мўлжалланган.

Ундан, шунингдек, қидирув-қутқарув операцияларида ҳам фойдаланиш мумкин. Зарба бериш воситаси сифатида машинага М16, «Баррет» М82, М249 типидаги 5,56 мм.ли милтиқ, М240В типидаги 7,62 мм.ли пулемёт, калибри 40 мм.ли олти стволли ёки 66 мм.ли М202А1 «Флеш» русумли тўрт стволли гранатомёт ўрнатилиши мумкин. «Талон Свордс»нинг қиймати 230 минг долларни ташкил этади, серияли равишда ишлаб чиқариш эса бу қийматни 150 – 180 минг долларгача пасайтириш имконини беради.

Модуль конструкциядаги мазкур машина мураккаб об-ҳаво шароитларида фойдаланиш учун мўлжалланган бўлиб, қиялиги 43 даражагача бўлган юзаликлар ва чуқурлиги 0,4 метргача бўлган чуқурликлар бўйлаб ҳаракатланишга қодир. Машина айланма ҳаракатланувчи манипулятор, микрофон ва радиокарнай билан жиҳозланган. Қўшимча равишда кимёвий моддалар ва радиоактив нурланишни аниқлаш, ҳароратни ўлчаш датчиклари ва юк ташиш прицепи ўрнатилиши ҳам кўзда тутилган. Машинани бошқариш радиоканал ёки оптик толали алоқа линияси бўйича сув ўтказмайдиган бошқарув блоки ёрдамида амалга оширилади. Бошқарув блокининг оғирлиги 15 кг, узунлиги 0,5 метр, эни 0,4 метр ва баландлиги 0,23 метрни ташкил этади.

Информеры