2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЎЗБЕКИСТОН – ПОКИСТОН МУЗОКАРАЛАРИ ДОИРАСИДА

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида Ўзбекистон – Покистон штаб музокараларининг навбатдаги босқичи доирасида Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари Бирлашган штаби вакили генерал-майор Захид Махмуд бошчилигидаги ҳарбий делегация билан учрашув ўтказилди. Меҳмонларни Мудофаа вазирлиги халқаро ҳарбий ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи полковник Дилшод Ҳасанов қабул қилди.

Музокаралар давомида ҳарбий ва ҳарбий техник, ҳарбий таълим йўналишидаги мақсадли алоқаларни кучайтириш орқали икки мамлакат мудофаа идоралари орасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришга келишиб олинди. Мазкур учрашув 2020 йилга мўлжалланган ҳамкорликдаги тадбирлар режасининг тасдиқланишига замин яратади.

Камолиддин ХУДОЙНАЗАРОВ

 

Информеры