2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

МУҲАНДИСЛАР МАҲОРАТ ОШИРДИ

Фориш тоғ полигонида Ўзбекистон – Ҳиндистон ҳарбий ҳамкорлиги доирасида ўзаро ўқув-тажриба машғулотлари ўтказилди.

Бир неча кун давом этган машғулотлар жараёнида икки давлат ҳарбий муҳандислари ўзаро тажриба алмашдилар. Дастлабки кунги машғулотларда ҳар икки давлат муҳандис-сапёрлари мина ва портловчи моддаларни топиш, уларни зарарсизлантириш бўйича машқлар бажаришди. Шунингдек, танасига портловчи моддалар ўрнатган шартли террорчининг ҳаракатларини бартараф этиш каби ўқув машқларида ҳарбий муҳандислик соҳасининг энг замонавий воситалари ҳамда асбоб-ускуналари қўлланилди.

– Икки давлат ўртасида ташкиллаштирилган ушбу амалий ўқув-машғулотларидан бой тажриба ва таассуротларга эга бўлдик, – дейди Ҳиндистон Қуролли Кучлари муҳандислар гуруҳи вакили подполковник Прасант Бист. – Келгусида бу борадаги ҳамкорлигимиз янги-янги дастурлар билан бойитилишига ишонч билдириб, Ўзбекистон ҳамда Ҳиндистон ҳарбий салоҳияти янада юксалиб боришига ишонаман.

А. РЎЗИБОЕВ

 

Информеры