2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ИЛҒОР АСКАРЛАР БАҲСИ

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округга қарашли дала-ўқув майдонларидан бирида муддатли ҳарбий хизматчилар ўртасида «Мен ғолиб!» шиори остида «Энг илғор мутахассис» кўрик-танловининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Унда «Энг илғор пулемётчи», «Энг илғор мерган», «Энг илғор гранатомётчи», «Энг илғор АГС ҳисоби», «Энг илғор мутахассис сапёр» ва «Энг илғор ЗУ-23-2 ҳисоби», «Энг илғор тўп ҳисоби», «Энг илғор миномёт ҳисоби», «Энг илғор нишонга олувчи (Танк, БТР, БМП)», «Энг илғор механик-ҳайдовчи (Танк, БТР, БМП)», «Энг илғор алоқачи» каби йўналишлар бўйича пешқадамлар аниқланди.

Юрт посбонларининг қурол-аслаҳалар, зирҳли ва жанговар ҳарбий техникалардан фойдаланиш бўйича маҳоратларини синовдан ўтказиш, экстремал шароитларга бардошлилигини ошириш, ҳарбий жамоаларда илғор тажрибаларни қўллаш, шахсий таркиб орасида ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш мақсадида ўтказилган танловда аскарлар яккалик ва жамоавий баҳсларда ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Тўлқин ЖУМАНАЗАРОВ

Информеры