2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҒОЛИБ ВА СОВРИНДОРЛАР АНИҚЛАНДИ

«Фориш» тоғ полигонида Мудофаа вазирлиги миқёсида ҳарбий кўпкураш спорт мусобақасининг республика босқичи бошланганлиги ҳақида аввал хабар берган эдик. Салкам бир ҳафта давом этган баҳслар натижасига кўра, ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Мудофаа вазирлиги миқёсида ташкиллаштирилган ушбу мусобақада 33 та жамоа вакиллари тўрт йўналиш бўйича шахсий ҳамда жамоавий беллашувларда иштирок этди. Унга кўра, совринли ўринларни эгаллаган ҳарбий хизматчилар қуйидагича кўриниш олди:

Турникка тортилиш:

I ўрин. Муддатли ҳарбий хизматчи, оддий аскар К. Аҳроров (Тошкент ҳарбий округи терма жамоасидан);

II ўрин. Капитан К. Ўлмасов (Тошкент ҳарбий округи терма жамоасидан);

III ўрин. Шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Х. Назаров (Шарқий ҳарбий округ терма жамоасидан).

Гавдани кўтариб тушириш:

I ўрин. Лейтенант Д. Нишонов (Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ терма жамоасидан);

II ўрин. Муддатли ҳарбий хизматчи, оддий аскар А. Есенов (Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ терма жамоасидан);

III ўрин. Шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Р. Мухторов (Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ терма жамоасидан).

Қўлларга таянган ҳолда гавдани кўтариб тушириш:

I ўрин. Муддатли ҳарбий хизматчи, оддий аскар И. Каримов (Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ терма жамоасидан);

II ўрин. Шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Ж. Эргашев (Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари терма жамоасидан);

III ўрин. Шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар М. Жўрабоев (Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ терма жамоасидан).

3 200 метрга югуриш:

I ўрин. Шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар А. Исҳоқов (Тошкент ҳарбий округи терма жамоасидан);

II ўрин. Шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Х. Назаров (Шарқий ҳарбий округ терма жамоасидан);

III ўрин. Капитан Юсупов С. Н. (Тошкент ҳарбий округи терма жамоасидан).

Тўрт йўналиш бўйича кўпкураш натижалари:

I ўрин. Муддатли ҳарбий хизматчи, оддий аскар И. Каримов (Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ терма жамоасидан);

II ўрин. Капитан К. Ўлмасов (Тошкент ҳарбий округи терма жамоасидан);

III ўрин. Шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Х. Назаров (Шарқий ҳарбий округ терма жамоасидан).

Умумжамоа натижалари:

I ўрин. Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ терма жамоаси;

II ўрин. Тошкент ҳарбий округи терма жамоаси;

III ўрин. Марказий ҳарбий округ терма жамоаси.

Мусобақа якунида барча қатнашчилар саф тортишди. Тадбир ташкилотчилари юқори ўринларни қўлга киритган ҳарбий хизматчиларни Мудофаа вазирлигининг махсус дипломлари, фахрий ёрлиқлари, медаллар ҳамда кубок билан тақдирлади. Баҳсларнинг ёпилиш маросимида сўзга чиққан Мудофаа вазирлиги спорт ва жисмоний тайёргарлик бўлими бошлиғи подполковник Азиз Ҳайдаров қайд қилинган рекорд натижаларга алоҳида тўхталиб ўтиб, ҳарбий кўпкурашчиларга келгусида ҳам омадлар ёр бўлишини тилади.

Фазлиддин ЧОРИЕВ

 

Информеры