2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

КАСБИЙ БИЛИМ КЎНИКМАЛАРИ ОШИРИЛДИ

Жиззах вилояти ҳудудидаги «Фориш» тоғ полигонида Республика Ҳарбий прокуратураси томонидан тизимда хизмат қилаётган ёш мутахассислар иштирокида «Ватанимга хизмат қиламан» мавзуида навбатдаги ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Қонунларнинг аниқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, зиммамиздаги вазифаларни бажариш орқали кутилган натижага эришишда муҳим омил бўлган малакали, касб маҳорати ва профессионал билимлари юқори кадрларни шакллантириб бориш мақсадида ўтказилган ушбу тадбирда ҳарбий прокуратура фаолияти ва назорат соҳаларидаги қонунийлик аҳволи таҳлиллари асосида тайёрланган долзарб мавзулар бўйича маърузалар, машғулотлар, назарий ва амалий синовлар ҳамда бошқа тадбирлар ўтказилди.

Ёш мутахассислар жисмоний ва саф тайёргарлиги, марш билан полигонга чиқиш, ўқотар қуроллардан нишонга отиш ва амалдаги қонунчилик бўйича тест синовларини топширишди.

Шунингдек, иштирокчиларга ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги «Ватан» кинофильми ҳамда Жиззах гарнизони ҳарбий оркестри ижросида концерт дастури намойиш қилинди.

Ўз навбатида, ёш мутахассисларга хизматда ва хизматдан ташқари вақтда фуқаролар билан хушмуомала бўлиш ҳамда самимий муносабат ўрнатиш, ижобий томондан барчага намуна кўрсатиш, ҳалол, фидокорона ва садоқат билан хизмат қилиш, ҳуқуқбузарлик ҳамда коррупцияга қарши муросасиз курашиш, қонунларга ва «Касб одобномаси»га сўзсиз риоя этиш борасидаги талаблар етказилди.

Ушбу тадбир ёш мутахассисларда соҳа фаолиятини ва қонунийлик аҳволини тизимли таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантириб, уларнинг амалий билимларини юксалтиради ҳамда прокурор назоратини ташкил этишда юзага келаётган камчиликларнинг келгусида олдини олиш борасидаги чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Адлия майори Ботирбек СОБИРОВ, Ўзбекистон Республикаси

Ҳарбий прокуратураси бўлим ҳарбий прокурори

 

Информеры