2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҲАМКОРЛИКДА ЯРАТИЛГАН МИНОМЁТ

2R2M русумли 120 мм.ли ўзиюрар миномёт TDA ва «Талес» (Франция) компаниялари мутахассислари томонидан EADC концернининг Германиядаги бўлими билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

Асосий қурол сифатида MO 120 RT типидаги 120 мм.ли нарезкали миномётдан фойдаланилган. Артиллерия қисми айланма платформага ўрнатилган бўлиб, бу тўпни нишонга азимут бўйича 220°  ва жой бурчаги бўйича +420/+850° га тўғрилаш имконини беради. Миномёт гидравлик мосламалар ва электр узатмалар билан жиҳозланган, шунингдек, унга яримавтоматик ўқлаш тизимини ўрнатиш имкони ҳам мавжуд. Артиллерия қисмининг умумий оғирлиги 1,5 тонна. Максимал отиш узоқлиги оддий миналар билан 8,1 км, фаол-реактив миналар билан эса 13 км.ни ташкил этади. Отиш суръати дақиқасига 2-3 та ўқ узиш. Яримавтоматик ўқлаш тизимидан фойдаланилганда бу кўрсаткич дақиқасига 10 тагача ўқ узишга етказилиши мумкин. Жанговар комплект отиш учун тайёр ҳолатдаги 35–40 та минани ташкил этади. Фойдаланиладиган ўқ-дорилар таркибига осколка-фугасли, тутун тарқатувчи, ёритувчи ва ўқув миналари киради. Йўлдош орқали навигацияга эга бўлган автоматлаштирилган ўт очишни бошқариш тизими машина тўхтаганидан сўнг бир дақиқа ичида ўт очишни бошлаш имконини беради. 2R2M миномётида асосий шасси сифатида VAB русумли зирҳли транспортёрдан (ғилдираклар формуласи 6 х 6) фойдаланилган.

 

Информеры