2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ТЕХНИК ЁРДАМ ВОСИТАСИ

Британиялик мутахассислар томонидан яратилган «Атлас» русумли эвакуация машинаси ўрта тоифадаги зирҳли машиналарга техник ёрдам кўрсатиш воситаси ҳисобланади.

Унга ўрнатилган барча ускуналар эвакуация ишларини олиб бориш учун оптималлаштирилган. Машина бажарадиган асосий вазифалар қаторига тегишли жанговар техникаларни душман ўқи остида жанг майдонидан эвакуация қилиш, ботиб қолган жанговар машиналарни тортиб чиқариш, двигатели ёки юриш қисми шикастланган техникани шатакка олиш, ер қазиш ишларини амалга ошириш, юк платформаси ёки ғилдиракли тиркама (прицеп)да эҳтиёт қисмлари ва агрегатларни ташиш, металларни электр пайвандлаш ҳамда кесиш каби ишлар киради. «Атлас»нинг махсус ускуналари таркибида корпуснинг олд ва орқа томонига ўрнатилган анкерли тўхтатиш қурилмалари (бульдозер ағдаргичи типидаги таянчлар) ҳамда иккита юк кўтариш чиғири  (асосий – 25 т, ёрдамчи – 1 т) бор. Экипаж 2 киши + 1 нафар таъмирлаш ишлари мутахассисидан иборат. Машинанинг жанговар оғирлиги 33 тонна. «Атлас»га 7,62 мм.ли пулемётга эга бўлган масофадан бошқарилувчи қурол модули ўрнатилган.

 

Информеры