2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҲУРЛИГИМ – КЎЗ-НУРИМ, НОМУС-ОРИМСАН!

Байрам олди тадбирларининг ўзига хос гашти бор. Айниқса, истиқлол байрамининг. Шу сабаб бу айём давралари кенг миқёсда, улуғ инсонлар иштирокида ўтказилиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Мана шундай байрам тадбирларидан бири Тошкент шаҳридаги подполковник Акмал Адҳамов командирлик қилаётган ҳарбий қисмда ҳам бўлиб ўтди. Байрам даврасини тўлдириб ўтирган меҳмонлар – тарих фанлари доктори, профессор Самандар Искандаров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, сиёсий шарҳловчи Иброҳим Норматов, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Шавкат Маҳбубов, Миллий тикланиш демократик партияси Мирзо Улуғбек тумани кенгаши раиси Шукур Назаровнинг самимий суҳбати барчанинг эътиборини тортди.

Тадбирда элимизнинг мустақилликка қадар ўтган даври қийинчиликлари ҳақида айтилган гаплар дилларни ларзага солган бўлса, истиқлолимизнинг 28 йиллиги давомида халқимиз эришган ютуқлар қалблар ва чеҳраларга ғурур ва шукуҳ бағишлади.

Учрашув сўнгида ҳарбий хизматчилар томонидан ўқилган шеърлар даврага шодлик бахш этди:

Истиқлол – кўз-нурим, номус-оримсан,

Ватаним – ягонам, жону жаҳоним.

Гўзал ва бетакрор ҳур диёримсан,

Жонимга жо бўлган, Ўзбекистоним!

Зулфия ЮНУСОВА

 

Информеры