2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЭНГ ЯХШИ КУТУБХОНА ВА КУТУБХОНАЧИЛАР

Тошкент ҳарбий округида «Энг яхши кутубхона»  ва  «Энг илғор кутубхоначи» танловининг округ босқичи бўлиб ўтди. Унда ҳарбий қисм ва муассасалардан ташриф буюрган кутубхоначилар иштирок этди.

Тадбирни округ тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими катта офицери майор Азиз Турсунов ҳамда округ хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси Ойдина Одилова холисона баҳолаб борди.

«Энг яхши кутубхона» йўналиши бўйича иштирокчилар кутубхонанинг моддий-техник базаси, янги адабиётларнинг миқдори, кундалик нашрларнинг доимийлиги, электрон ахборот алмашинуви каби шартлар бўйича баҳоланган бўлса, энг илғор кутубхоначилар билим ва касбий маҳорати, китобхонларга кўрсатаётган хизмат турлари, электрон каталог яратиш ва фойдаланиш, танловлар, маънавий-маърифий кечалар ўтказиш, китобхонлар билан ишлаш каби шартлар бўйича синовдан ўтказилди.

Якуний натижаларга кўра, «Энг яхши кутубхона» номинациясида 1-ўрин Тошкент вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш маркази кутубхонасига насиб этди.

«Энг илғор кутубхоначи» йўналишида эса 1-ўрин Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисм кутубхоначиси Райҳон Қиличевага насиб этди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларга диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

Бобур ЭЛМУРОДОВ

 

Информеры