2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ПОКИСТОН БИРИНЧИ БЎЛМАЙДИ

Покистон биринчи бўлиб ядровий қурол қўлламайди. Бу ҳақда Покистон бош вазири Имрон Хон айтиб ўтди.

«Покистон ва Ҳиндистон ядровий давлатлар ҳисобланади. Агар давлатлар ўртасидаги кескинлик кучайса, унда бутун дунё хавф остида қолиши мумкин. Биз ядровий зарбани биринчи бўлиб бермаймиз», деб айтган Хон.

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар Нью-Деҳли Жамму ва Кашмир штатини қисқартириб, штат ўрнида икки иттифоқдош ҳудуд ташкил этилишини эълон қилгандан кейин кескинлашган.

Информеры